Қозоғистонда «Дарин» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида «Мустақиллик авлодлари» Республика ёшлар форуми доирасида «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу йилги ғолибларни Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев ҳамда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева тақдирлади.

«Дарин» мукофоти бу йил : «Фан, Давлат хизмати, Журналистика, Халқ ижодиёти, Мумтоз мусиқа, Театр ва кино, Спорт, Эстрада, Адабиёт, Дизайн ва тасвирий санъат» номинация бўйича топширилди.

Ғолибларга «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти лауреати унвони ҳамда диплом, кўкрак нишони ва пул мукофоти топширилди.


Сўнгги хабарлар