21:19, 06 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади
Яқин уч кун ичида республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсади, деб хабар беради Кazinform “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистон ғарбида дўл ёғиши мумкин, мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда эса кечаси ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли ва шарқида туман тушиши мумкин.
Республикамизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-12 даража илиқ, 7 октябрь куни шимолда айрим ҳудудларда 1 даражагача совуқ сақланиб қолади. Кундузи мамлакатнинг шимолий ярмида 10-20, жанубий ярмида эса 15-27 даража иссиқ.