Қозоғистонда чорва моллари ва паррандалар сони кўпайди

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда чорвачилик ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ошиб, 3104,5 миллиард тенгени ташкил қилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли чорва моллари ва паррандалар сони барқарор суръатларда кўпаймоқда. 2021 йил якунлари бўйича қорамоллар сони 8,2 миллион бошни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 4,3 фоизга, қўй ва эчкилар сони 4 фоизга (20,9 миллион бош), отлар сони 10,5 фоизга (3,5 миллион бош) , туялар 6,9 фоизга (243,4 минг бош) кўпайди. Барча тоифадаги фермер хўжаликларида паррандалар сони 10,6 фоизга ошиб, 47787,4 минг бошга етди.
Шунга кўра, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўпаймоқда: гўшт – 5 фоизга, сут – 3,2 фоизга.
2022 йил учун чорва озуқаси билан таъминлаш соҳасида 24,2 миллион тонна пичан, 1,6 миллион тонна хашак, 2,0 миллион тонна силос, 4,8 миллион тонна сомон, 5,2 миллион тонна концентрланган озуқа йиғиб олинди.
Бу қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва қишлоқ аҳолисининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида чорва молларини қиш мавсуми учун озуқа билан таъминлайди.
Шунингдек, вазирлик томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда чорва молларига етказиб бериш учун 2022-2025 йилларда озуқа саноатини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да ўз аксини топган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.