Қозоғистонда чет эл валюталари неча тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483-488 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 24 октабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 486,65 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге. Евро - 524,46 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 486,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 522 - 525 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 483 тенге, сотиб олиш нархи - 488 тенге. Евро 522 тенгедан сотилмоқда, 528 тенгедан сотиб олинмоқда. Айни дамда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,97 - 5,08 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,79 тенгега ошиб, 486,25 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова