18:40, 16 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда чўмилишга рухсат этилган жойларни 2GIS орқали топиш мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда чўмилишга рухсат этилган жойларни эндиликда 2GIS мобил иловаси орқали топиш мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қозоғистонликларга сув ҳавзаларида хавфсизлик белгилари бўйича 120 минг дона тарғибот маҳсулоти тарқатилганини маълум қилди.
«Бундан ташқари, 2GIS хариталаш платформасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги акваторияларда сузиш учун тақиқланган (4994) ва рухсат этилган (490) жойлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд», — дейди ҚР ФВВ Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси бошлиғи Бауржан Сиздиқов.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатда 490 та сув ҳавзасида чўмилишга рухсат этилганини маълум қилганди.
Муаллиф: Арайлим Мурат