Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-481 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 27 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 478,54 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,17 тенге. Евро – 533,76 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 478,3 тенге, сотиб олиш нархи – 480,1 тенге. Евро 532-536 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 477 тенге, сотиб олиш курси – 481 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 535 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,13-5,26 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,43 тенгега ошиб, 478,57 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова