Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 486-491 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 16 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,42 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Евро - 531,39.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 490,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 531 – 535,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 486 тенге, сотиб олиш нархи - 491 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, 536 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,03 - 5,13 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,98 тенгега кўтарилиб, 487,50 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова