Қозоғистонда бу йил кучли зилзилалар кутилмайди - сейсмолог

ALMATY. Kazinform - Сейсмологик кузатувлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази директори Даулет Сарсенбаев Қозоғистонда содир бўладиган зилзилалар прогнозини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Даулет Сарсенбаев
Фото: Сейсмологик кузатувлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази

-  Ўтган ҳафтада мавжуд сейсмик вазиятни таҳлил қилиш бўйича ишлар якунланди ва 2024 йилга мўлжалланган ўрта муддатли истиқболда Сейсмик вазиятни баҳолаш комиссиясининг хулосасига кўра, 70% эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, республика ҳудудида кучли вайронкор зилзилалар содир бўлиши кутилмайди, - деди Даулет Сарсенбаев РСК брифингида.

Унга кўра, Сейсмик вазиятни баҳолаш комиссияси Илмий марказнинг сейсмологик маълумотлари кузатув материалларини таҳлил қилади ва ушбу материалларни масъул давлат органларига тақдим этади.

— Комиссия таркибига Илмий марказнинг етакчи мутахассислари киритилган. Сейсмик вазиятни баҳолаш комиссияси ҳар йили сейсмик вазиятни баҳолайди, - дея қўшимча қилди маърузачи.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар