17:18, 27 Январь 2022 | GMT +6
Қозоғистонда болалар боғчалари навбатларининг ягона маълумотлар базасини яратиш режалаштирилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда болалар боғчалари навбатларининг ягона маълумотлар базасини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Шолпан Каринова таъкидлаганидек, мактабгача таълим муассасалари, айниқса, хусусий боғчалар ишини сифатини ошириш чоралари кўрилади.
«Талабларни кучайтирамиз, давлат буюртмаларини жойлаштириш қоидаларига ўзгартиришлар киритамиз, жумладан, малакали педагог кадрлар, хавфсиз ва қулай шароитларни таъминлаш, давлат буюртмаси маблағларини мақсадли сарфлаш ва хизматлар сифатини ошириш», – деди таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари.
«Шунингдек, жойларни тақсимлашда шаффофлик, мақсадли молиялаштириш ва такрорлаш ҳолатларига йўл қўймаслик учун бутун республика бўйлаб болалар боғчалари навбатларининг ягона маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган», – дейди Шолпан Каринова.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай