Қозоғистонда бизнесни қўллаб -қувватлаш учун 2022 йилда камида 1 трлн тенге маблағ ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Қозоғистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасини амалга ошириш режаларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи йўналишда 27 та чора -тадбирлар назарда тутилган. Тадбиркорликни ривожлантириш учун «Оддий нарсалар иқтисодиёти» ва «Бизнес йўл харитаси» дастурларини амалга ошириш 2022 йилда давом этади. Умуман олганда, молиялаштириш ҳажми камида 1 триллион тенгени ташкил қилади «, - деди Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, давлат молияси самарадорлигини ошириш мақсадида давлат молиясини бошқариш концепцияси ишлаб чиқилади. Концепция бюджет сиёсатини бошқариш, давлат қарзи, шунингдек, Миллий жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни ўз ичига олади.

«Асосий давлат идораси «ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига «занжири бўйлаб нархларни ягона назорат қилиш учун белгиланади. «Шахсий ёрдамчи хўжаликлар тўғрисида» ги қонун ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалигида субсидиялаш механизмларини узоқ муддатли асосда бирлаштириш режалаштирилган «,-дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Aзамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар