Қозоғистонда биринчи гематология маркази очилади
«Биз ноёб гематология маркази қурмоқдамиз. У барча халқаро стандартларга жавоб беради. Қозоғистонда гематология марказларимиз умуман йўқ. Юртдошларимиз, болаларимиз дунёнинг турли мамлакатларига боришади. Бир беморни даволаш нархи 30 000 дан 60 000 долларгача. Бу энг мураккаб тиббий муолажа ҳисобланади. Марказ молекуляр-генетик лаборатория ва ўзак ҳужайраларни етиштириш лабораторияси билан жиҳозланади», -деди Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.
Унинг қўшимча қилишича, она ва бола маркази шифохонаси учун қон таҳлили асосида онанинг болаларга юқиши мумкин бўлган мураккаб касалликларга мойиллигини аниқлайдиган махсус жиҳозлар харид қилинган.
Ўтган йилдан бошлаб минтақада PACS тизимида сунъий интеллект жорий этилган. Бу рентген, КТ ва МРИ тасвирлари ёрдамида саратонни аниқлаш имконини беради.
Д.Ахметовнинг таъкидлашича, жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 32 миллиард тенге йўналтирилди.
Муаллиф: Анеля Қасимова