09:57, 16 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда қанча бола ва ҳомиладор аёллар эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши эмлаш бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил 16 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компоненти - 8 558 198 киши олган. Иккинчи компонентни олувчилар сони - 7 840 876 кишини ташкил этади.
12-17 ёшдаги ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш:
15 ноябр ҳолатига кўра, «Комирнати» (Pfizer) препаратининг биринчи компоненти билан 1560 киши эмланди.