11:03, 11 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда 97 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди – вазирлик
ASTANА. Кazinform – Бир суткада мамлакатда 93 та коронавирус инфекцияси ва 4 та пневмония билан касалланиш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

11 феврал ҳолатига кўра, вилоятларда 1670 киши (коронавирус (КВИ+) – 1508, пневмония (КВИ-) – 162) коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Уларнинг 137 нафари стационарда, 1533 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+ ва КВИ- билан касалланган беморлар орасида:
- 6 кишининг аҳволи оғир,
- 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
- 1 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.