Қозоғистонда бир кунда 266 кишида коронавирус аниқланди

ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 266 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда бир кунда 266 кишида коронавирус аниқланди

16 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 2 102 киши (-1990+ ва 112 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, улардан 328 нафари шифохоналарда, 1774 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

• 12 киши оғир аҳволда,

• 3 киши ўта оғир аҳволда,

• 1 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган