Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан об-ҳаво беқарор бўлиб қолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский/Kazinform

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, Қозоғистонда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади, кечаси Алмати вилояти ва Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

Фақатгина Республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади.

Мамлакат ҳудудида туман тушиши, кучли шамол эсиши, шимолда, шарқда, марказда қор ёғиши, жанубда, марказда йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, ғарбда паст бўрони кутилмоқда.