Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 18-20 апрел кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларига Атлантика океанидан келаётган циклон таъсир қилади. Шу сабабли момақалдироқ, кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган қисмида об-ҳаво яхши бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати шимолда +20 ... + 28, жанубда +25 ... + 33 даражагача кўтарилади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram