Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирликка атом саноатини ривожлантириш стратегияси бўйича топшириқлар берилди. Вазифани бажаришни бошладик. Ҳозирда стратегия тайёрлаяпмиз. Биз хавфсизлик технологияси, атом саноатида аниқ технологияни танлаш, энергия баланси таркибида ядро ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқ масалаларни ёритамиз ва уларга тегишли жавоб берамиз. Ҳужжатни Ҳукумат кўриб чиқиши учун тақдим этамиз», – деди Ж. Нурмағамбетов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram