Қозоғистонда аскарлар учун «Оила билан видеомулоқот» хизмати жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу лойиҳа биринчи марта пойтахтнинг десант-штурм тузилмасида ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

ҚР Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқовнинг топшириғига кўра, ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ота-оналарини кўриши, улар билан суҳбатлашишлари учун «Оила билан видеомулоқот» хизмати ташкил этилди. Десант-штурм тузилмасида ўтказилган пилот телекўприк Қуролли Кучларнинг барча ҳарбий қисмларида ўтказиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди.

Дастлабки видеомулоқотда ҳарбий қисм раҳбарияти, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Дастурга 30 дан ортиқ абонент қўшилди.

«Оила билан видеомулоқот» телекўприкда аскарлар ўз яқинларини кўриб, ҳарбий хизматдан олган таассуротлари, эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.

Бўлим раҳбарияти томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам алоҳида қизиқиш уйғотди. Бригада командири полковник Нурлан Карибоев десантчилар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, дивизия командирининг тарбия ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Талғат Қулманов эса дам олишни ташкил этиш ва ижтимоий таъминот ҳақида сўзлади. Бундан ташқари, бригада қўмондонлиги томонидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, жумладан, дала шароитида озиқ-овқат билан таъминлаш, аскарларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ўтказиладиган мажбурий чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Бугундан бошлаб Қуролли Кучларнинг барча ҳарбий қисмларида «Оила билан видеомулоқот» доимий равишда фаоллаштирилади.



Фото : gov.kz

Сўнгги хабарлар