14:51, 01 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ҳар йили 1,2 миллион киши иштирокида турли даражадаги спорт-оммавий тадбирлар ўтказилади
ASTANA. Kazinform - Ҳар йили 1,2 миллион кишини қамраб олган турли даражадаги 25 мингдан ортиқ спорт-оммавий тадбирлар мунтазам равишда ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлатнинг жамият олдидаги иккита асосий вазифаси бор. Бу борада мамлакатимиз фуқароларининг жисмоний тарбия билан шуғулланиши, юксак ютуқли спорт турларини ривожлантириши учун шароит яратишга эътибор қаратиляпти. Оммавий спорт тўртта асосий хусусиятга эга. Энг аввало, жисмоний тарбия йўналишидаги машғулотларга барча ёшдаги фуқароларни эркин жалб этиш назарда тутилган. Иккинчидан, барча ёшдаги кишиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратиш зарур. Учинчидан, «асосийси ғалаба эмас, спорт мусобақаларида қатнашиш» деган тамойилга амал қилиш»,
- деди А. Оралов.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистонда ҳар йили 1,2 миллион кишини, жумладан, қишлоқ жойларда 500 минг нафар аҳолини қамраб олган турли даражадаги 25 мингдан ортиқ спорт-оммавий тадбирлар мунтазам ўтказиб келиняпти.
«Айниқса, кейинги йилларда югуриш, марафонлар, велопойш ва веломарафонлар, оилавий мусобақалар, шунингдек, бошқа тадбирлар кенг оммалашяпти»
, - деди вазир.