Қозоғистонда АҚШ долларини сотиб олиш суръати пасайди
«2022 йил июн ойида тенгенинг курси 1 АҚШ долларига нисбатан 425,41 ва 470,24 тенге орасида ўзгарди. Июн ойи охирида тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курси бир ой ичида 13,3 фоизга пасайиб, 1 доллар 470,24 тенгени ташкил қилди. Бир ойда тенге- доллар бўйича операцияларнинг умумий ҳажми 12,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Улар орасида Қозоғистон фонд биржасидаги биржа савдолари ҳажми 2,1 миллиард АҚШ долларини, биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми эса 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», деб хабар беради Миллий банк.
Хусусан, биржадан ташқари бозорда амалга оширилган операцияларнинг умумий ҳажмида битта шўъба банкнинг улуши 81,8 фоизни ёки 8,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу уларнинг ўз капиталини валюта рискларидан ҳимоя қилишлари билан боғлиқ эди. Операциялар банк гуруҳи доирасида амалга оширилади ва ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифга таъсир қилмайди.
«2022 йилнинг июн ойида одамлар соф асосда 91,5 миллиард тенге эквивалентида нақд хорижий валютани сотиб олдилар. Ўтган ойга нисбатан бу харажатлар 2,7 баробарга (2022 йил май ойида – 249,7 миллиард тенге) камайди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан соф харидлар ҳажми (237 миллиард тенге) 2,6 бараварга камайди», — дейилади банк хабарида.
Шу муносабат билан харажатларнинг асосий ҳажми, яъни 46,4 фоизи ёки 42,4 миллиард тенге АҚШ доллари, 16,4 фоизи ёки 15 миллиард тенге Россия рубли, 36,7 фоизи ёки 33,6 миллиард тенге евро сотиб олишга йўналтирилди.
«Бир ойда АҚШ долларини сотиб олиш харажатлари валюта турлари бўйича 4,9 баробар камайди. Россия рублини сотиб олиш харажатлари 5,7 фоизга, евро сотиб олиш харажатлари эса 31 фоизга ошди», — дейилади Миллий банк баёнотида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов