Қозоғистонда АЭС ни қайси давлат қуриши мумкин

ASTANA. Kazinform - Бугун Ҳукумат йиғилишида “Қозоғистон атом электр станцияси” МЧЖ бош директори Тимур Жантикин атом электр станциясини қуриш бўйича қисқа рўйхатга қайси давлатлар киритилганини айтиб ўтди.

АЭС
Фото: Midjourney

“2019 йилда биз энг илғор хорижий ядро технологиялари етказиб берувчиларидан мажбурий бўлмаган техник ва тижорат таклифларини олиш бўйича маркетинг процедурасини ўтказдик. Хитой, Жанубий Корея, Россия, Франция ва АҚШдан 6 та вендордан 13 та замонавий реактор лойиҳасини олдик. Биз таклиф этилаётган технологияларни дастлабки баҳолаш учун жаҳон тажрибаси ва МАГАТЭ тавсияси асосида ўз баҳолаш тизимимизни ишлаб чиқдик. У Франциянинг машҳур Assystem инжиниринг компанияси томонидан маъқулланган”, - деди у.

Тимур Жантикиннинг сўзларига кўра, шундан сўнг 4 та етказиб берувчи қисқа рўйхатга киритилган:

- PR1000 реактор билан Хитойнинг CNNC компанияси;

- APR1000 ва APR1400 реакторлар билан Кореянинг KHNP компанияси;

- ВВЭР-1200 реактор билан Россиянинг Росатом компанияси;

- PR1200 технологияси билан Франциянинг EDF компанияси.

“Ҳамкорлар таклифи асосида технологияларни танлашдан ташқари лойиҳанинг тахминий қиймати, муддати, молиялаштириш усуллари ва манбалари ҳақида ҳам фикр шакллантирилди”, – дейди шериклик бош директори.

Сўнгги хабарлар