Қозоғистонда АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бошланди

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ишлар бошланди. Бу ҳақда «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Баҳоланган энергия баланси 2023 йилгача қуввати 2400 мегаваттгача бўлган атом электр станциясини қуриш зарурлигини кўрсатди. Жамғармамиз Ҳукумат раҳбарлигида ушбу лойиҳани амалга оширишни бошлади. Бу борадаги ишлар ҳақида манфаатдор томонлар, журналистлар ва жамоатчилик олдида ҳисобот берамиз», деди Алмасадам Сатқалиев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Жамғарма раҳбари хайрия дастури ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Давлат раҳбари жамғарма фойдасининг 7 фоизи «Қозоғистон халқига» жамғармасига юборилишини айтди. 2018 йилдан буён жамғарма акцияларининг давлат пакетидаги дивидендлари 13 баробар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткич 170 миллиард тенгени ташкил этади. Бундан ташқари, акциядорлар манфаати учун хайрия ва бошқа тақсимотларга тахминан 183 миллиард тенге ажратилади. Жамғарма хайрия дастурига эга. Бу иш билан «Самруқ-Қазна траст» компанияси шуғулланади, - дейди у.

Сурат: storage.googleapis.cоm

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram