11:59, 15 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда аёллар вагонларида 80 мингдан ортиқ йўловчи саёҳат қилган
ASTANA. Kazinform – Жорий йил бошидан буён 80 мингдан ортиқ йўловчи аёл аёллар вагонларида саёҳат қилиш имкониятидан фойдаланган, пилот лойиҳа ишга туширилгандан бери эса 200 мингдан ортиқ йўловчилар шу имкониятдан фойдаланган, деб хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли» матбуот хизматига таяниб.
Бугунги кунда аёллар вагонлари 8 та поезд йўналишида: Алмати – Ўскемен, Алмати – Манғистау, Павлодар – Туркистон, Манғистау – Семей, Атирау – Астана, Ақтўбе – Алмати, Астана – Алмати, Астана – Чимкент йўналишларида қатнайди.
Йўл ҳужжатларини bilet.railways.kz сайтида ёки «Йўловчи ташиш» АЖ кассаларида расмийлаштирганда аёллар учун мўлжалланган вагон «ЖН» махсус ҳарфи билан белгиланади.
Вагонлар тўлиқ жиҳозланган ва аёллар хизмат кўрсатади. Ҳар бир йўналишдан олдин барча поезд экипаж аъзолари текширувдан ўтадилар. Кўрсатилган таркибда 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам саёҳат қилишлари мумкин.