10:09, 03 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 91 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«1 июндаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 91 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 24 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 55 477, ўлим ҳолатлари - 920, жами соғайганлар сони – 51 457».