11:29, 02 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 9 млндан ортиқ киши КВИ га қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

2022 йил 1 март ҳолатига кўра Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши биринчи компонент билан 9 390 070 киши, иккинчи компонент билан 9 002 048 киши эмланди.