Қозоғистонда 9 584 386 киши коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 29 август ҳолати кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг I компонентини 9 584 386 киши ва II компонентини эса 9 368 116 киши олди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

2022 йил 29 август ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 238 684 киши, иккинчи дозасини 1 198 556 киши олди.

Улардан: биринчи компонентни 874 358 нафар ўсмирлар, 41 624 нафар ҳомиладор аёллар, 145 443 нафар эмизикли аёллар олди.

Иккинчи компонентни 859 332 нафар ўсмирлар, 39 453 нафар ҳомиладор аёллар, 141 995 нафар эмизикли аёллар олди.


Сўнгги хабарлар