10:55, 21 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 9,2 млндан ортиқ киши ковид вакцинасининг иккинчи компонентини олдилар
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аҳолисини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар янгиланди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.

2022 йил 20 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши 1-компонент билан 9 475 840 киши, II-компонент билан 9 224 495 киши эмланган.
Шунингдек, «Pfizer» вакцинасинининг I компонент билан 1 027 356 киши ва II компонент билан 881 570 киши эмланди.
Шундан 1-доза: 810 165 – нафар ўсмирлар, 37 495 нафар ҳомиладор аёллар, 134 185 нафар эмизикли аёллар; 2-доза: 731 405 нафар ўсмирлар, 32 005 нафар ҳомиладор аёллар, 115 481 нафар эмизикли аёллар.