10:42, 03 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 8 млн 338 минг киши вакцинанинг I-компоненти билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш ҳақида маълумот эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«3 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг I-чи компонентини 8 338 340 киши олди.
Вакцинанинг II компоненти билан эмланганлар сони 7 559 996 кишини ташкил қилади»,- дейилади хабарда.