Қозоғистонда 8,5 млндан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш ҳақида маълумот эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
None
None

«15 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг I-чи компонентини 8 539 432 киши олди.

Вакцинанинг II компоненти билан эмланганлар сони 7 817 732 кишини ташкил қилади»,- дейилади хабарда.

Эмланганлар сони бўйича Алмата шаҳри етакчи бўлиб, шаҳарда 1 010 741 киши вакцинанинг биринчи компоненти, 961 251 киши иккинчи компонент билан эмланган.

Эмлаш бўйича иккинчи ўрин – Туркистон вилояти. Вилоятда 1 003 201 киши коронавирусга қарши биринчи компонентин, 944 827 киши иккинчи компонент билан эмланган.

Учинчи ўринни Шарқий Қозоғистон вилояти эгаллади – 902 087 киши эмлашнинг биринчи қисмини, 841 536 киши иккинчи қисмини олган.


Сўнгги хабарлар