11:14, 25 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 8,16 млн киши коронавирусга қарши эмланган
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашга оид маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
25 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда вакцинанинг I компоненти билан - 8 168 114 киши, II компонент билан - 7 329 137 киши эмланган.
Эмланганлар сони бўйича Алмати биринчи ўринда, шаҳарда 986 974 киши вакцинанинг биринчи компоненти билан, 926 752 киши иккинчи компоненти билан эмланган.
Эмлаш бўйича иккинчи ўрин – Туркистон вилояти. Вилоятда 962 838 киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан, 863 661 киши иккинчи компонент билан эмланган.
Учинчи ўринни Шарқий Қозоғистон вилояти эгаллади – 853 984 киши вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган, 741808 киши иккинчи компонент билан эмланган.