09:14, 17 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 788 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 788 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 144 523 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 746 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 128 964 нафарга етди.