12:56, 18 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 726 мингга яқин ўсмирлар Pfizer билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 17 апрел ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи компоненти билан 1 0162 52 киши, иккинчи компоненти билан 873 573 киши эмланди. Бу ҳақда Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Биринчи дозаси билан: 806 052 – нафар ўсмирлар, 37 317 – нафар ҳомиладор аёллар, 133 306 – нафар эмизикли аёллар эмланди.
Иккинчи дозаси билан: 725 980 - нафар ўсмирлар, 31 718 – нафар ҳомиладор аёллар, 114 089 – нафар эмизикли аёллар эмланди.