Қозоғистонда 720 киши коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – 9 ноябр ҳолатига кўра, 720 киши коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда 720 киши коронавирусдан даволанмоқда

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонда 720 киши коронавирус инфекциясидан (-574+ ва 146 КВИ-) даволанмоқда.Улардан 70 нафар бемор шифохоналарда, 650 нафар бемор амбулатория даражасида даволанмоқда.

КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида: 7 киши оғир аҳволда, 2 киши ўта оғир аҳволда, 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 нафарни ташкил этгани, коронавирус инфекцияси аломатлари билан 6 та пневмония ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.