09:03, 09 Ноябрь 2022 | GMT +5
Бир кунда 60 дан зиёд қозоғистонлик коронавирус ва пневмония билан касалланган
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 нафарни ташкил этди, коронавирус инфекцияси аломатлари билан 6 та пневмония ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Бир кун аввал КВИ билан касалланган 47 нафар қозоғистонлик ҳақида хабар берилган эди.
2020 йилнинг 13 мартидан бери Қозоғистонда жами 1 395 113 кишида коронавирус инфекцияси, 90 227 кишида КВИ аломатлари билан пневмония ҳолати қайд этилган.