08:35, 07 Апрель 2025 | GMT +5
Қозоғистонда 7 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК томонидан 7 апрель учун Қозоғистонда синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнози эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

— Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудлар антициклон таъсирида бўлади, шу сабабли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси жануб, ғарб, шимоли-ғарб, кундузи мамлакат марказида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, — дея хабар беради синоптиклар.
Қозоғистон Республикасида туман тушиши, кучли шамол бўлиши, жанубда довул бўлиши, кундузи ғарб ва жанубда дўл ёғиши кутилмоқда.