11:14, 05 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 7,6 млн киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш статистикасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил 5 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компоненти билан 8 372 506 киши эмланди.
Вакцинанинг II-чи компоненти билан эмланганлар сони 7 620 215 кишини ташкил қилади.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусга қарши тўлиқ эмлаш бўйича етакчи ҳудудлар:
Алмати шаҳри - 948 425;
Туркистон вилояти – 910 763;
Шарқий Қозоғистон вилояти – 808 753;
Алмати вилояти - 742 891;
Чимкент шаҳри – 520 524;
Қарағанди вилояти - 509 660.