09:54, 07 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 690 мингдан ортиқ ўсмирлар коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга таяниб.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 апрел куни «Pfizer» вакцинаси билан қуйидагилар эмланган:
Биринчи доза:
ўсмирлар – 787 963;
ҳомиладор аёллар – 36 179;
эмизикли аёллар – 128 926.
Иккинчи доза:
ўсмирлар - 696 434;
ҳомиладор аёллар - 30 514;
эмизикли аёллар - 108 056.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида 16 кишида коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган.