10:23, 11 Август 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 588 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
«2021 йил 9 августдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония билан касалланишнинг 588 та ҳолати ва 24 та ўлим ҳолати қайд этилди.
Бундан ташқари 201 киши соғайиб чиқди.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 64065 ҳолат ва вафот этганлар - 3949 ва соғайиб чиққанлар сони 56097 тани ташкил этди».