10:11, 17 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 5 кишида коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ўтган сутка давомида 5 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султанда – 4 та, Алмати шаҳрида – 1 та.
Республика бўйича пандемия бошланганидан бери жами 1 305 654 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган.
Ўтган суткада 5 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери жами 1 291 903 киши COVID-19 дан даволаниб чиқди.