Қозоғистонда 460 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
None
None

«2021 йил 31 августдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония билан касалланишнинг 460 та ҳолати ва 21 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари 167 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар – 70 250 ҳолат ва вафот этганлар - 4485 ва соғайиб чиққанлар сони 58 626 тани ташкил этди».

Сўнгги хабарлар