10:12, 17 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 4,7 минг нафардан ортиқ ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эмланганлар ҳақидаги сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга асосланиб.
17 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини - 8 578 822 киши, иккинчи компонентини - 7 864 800 киши олган.
Шунингдек, 12-17 ёшли ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш 16 ноябр ҳолатига кўра, «Комирнати» (Pfizer) биринчи компонентини 4779 киши олган.