10:38, 05 Август 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 4,1 млндан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналида коронавирусга қарши эмланганлар ҳақидаги сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компоненти билан 5 584 190 киши эмланди.
Вакцинанинг II-чи компоненти билан эмланганлар сони 4 148 969 кишини ташкил қилади», - дейилади хабарда.