Қозоғистонда 33 миллион тоннадан ортиқ ем-хашак тайёрланди: қайси вилоят етакчи
ASTANA. Kazinform — Мамлакат ҳудудларида ем-хашак тайёрлаш кампанияси давом этмоқда. Вилоят ҳокимликларининг тезкор маълумотларига кўра, айни пайтда келгуси қиш мавсуми учун зарур бўлган 33,1 миллион тонна ем-хашак тайёрланди, деб хабар беради ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Бу режалаштирилган ҳажмнинг 80 фоизини ташкил этади. Жумладан, 25,3 миллион тонна пичан, 2,5 миллион тонна сомон, 2,3 миллион тонна сенаж, 1,6 миллион тонна тўйимли озуқа ва 1,4 миллион тонна силос тайёрланди.
“Ем-хашак тайёрлаш ҳажми бўйича Туркистон вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ерда 5,02 миллион тонна ем-хашак тайёрланди. Кейинги ўринларда Жамбил вилояти — 3,25 миллион тонна, Алмати вилояти — 3,11 миллион тонна, Ғарбий Қозоғистон вилояти — 2,58 миллион тонна ва Шимолий Қозоғистон вилояти — 2,43 миллион тонна кўрсаткич билан қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Қишки қорахонада сақлаш даврини муваффақиятли ўтказиш ва захира фондларини шакллантириш мақсадида «Озиқ-овқат шартнома корпорацияси» акциядорлик жамияти 201,3 минг тонна дон ҳажмида ем-хашак захирасини шакллантирди. Зарур ҳолларда мазкур захира қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини зарур ем-хашак ресурслари билан таъминлаш учун ишлатилади.
Ҳозирги вақтда ем-хашак тайёрлаш ишлари мамлакатнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.