Қозоғистонда 31 август куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 31 август куни Қозоғистонда синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.
Ғарбий антициклон таъсирида Қозоғистоннинг ғарби, жануби, жануби-шарқида ёғингарчилик бўлмайди. Қолган ҳудудларда момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши, довул бўлиши мумкин. Республикада шамол тезлиги кучаяди, жануби-ғарбда, жанубда – чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимолда туман тушиши кутилмоқда.
Кундузи Атирау вилоятида — 35—37, Манғистау вилоятида — 38 даража иссиқ бўлиши мумкин.
Алмати, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Жетису вилоятларида, Ақмола ва Абай вилоятларининг ғарби, жануби ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва марказида, Атирау вилоятининг шимоли ва марказида, Қостанай вилоятининг ғарбида, Манғистау вилоятида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва марказида ёнғин хавфи юқори.
Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Жамбил вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Жетису вилоятининг жануби ва шарқида, Атирау вилоятининг шарқи ва жанубида, Қостанай вилоятининг жанубида, Қарағанди, Ақтўбе вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.