09:21, 09 Сентябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 302 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 7 сентябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 302 кишида коронавирус белгилари бўлган пневмонияга чалингани аниқланди ва 14 киши касалликдан вафот этди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Бундан ташқари 132 киши соғайиб чиқди.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 71 948 ҳолат ва вафот этганлар - 4 611 ва соғайиб чиққанлар сони 59 414 тани ташкил этди.