Қозоғистонда 3 042 киши коронавирусдан даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 3 042 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 246 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 283 бемор касалхонага ётқизилган. 759 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 119 кишининг аҳволи оғир. Шундан 13 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 18 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram