Қозоғистонда 29 май куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 29 май куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, кенг қамровли антициклон Қозоғистон Республикасининг ғарбий ва жанубий вилоятларига ўз таъсирини сақлаб қолади ва ўзи билан ёғингарчиликсиз қуёшли об-ҳавони олиб келади. Мамлакатнинг қолган ҳудудлари циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида қолишда давом этиб, Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат шарқида кечаси ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, шимол ва шимоли-ғарбда дўл ёғиши, ғарб ва жануби-ғарбда чанг бўрони, шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Кечаси Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида ва шарқида, Абай вилояти ғарби, шарқи, марказида, Ақтўбе вилояти шимолида тупроқ юзасида 2-3 даража совуқ бўлади.
Қостанай вилояти жанубида, Атирау вилояти шимоли ва жанубда, Қизилўрда вилояти шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарби, жануби-ғарби, марказида, Жетису вилояти шарқида, Жамбил вилояти ғарби ва шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти(Жанибек тумани ғарбида) ва Атирау вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи мавжуд.