16:36, 26 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 27-29 январ кунлари совуқ бўлиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 2022 йил 27-29 январ кунларига мўлжалланган об-ҳаво мълумоти эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, давр бошида чиқиб кетаётган антициклоннинг шиддати Қозоғистоннинг катта қисмига таъсир қилади, шимолда, шарқда ва марказида 18-23 даражагача, баъзи жойларда 26 даражагача совуқ сақланиб қолади.
Ёғингарчилик фақат ғарбда, шунингдек, 28-29 январ кунлари республиканинг жанубида, жануби-шарқида Жанубий циклоннинг ўтиши билан, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор шаклида кучли ёғингарчилик кутилмоқда.