Қозоғистонда 257,6 минг ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусига қарши «Pfizer» вакцинаси билан 316,2 минг киши тўлиқ эмланди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга асосланиб.
None
None

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналар «Pfizer» вакцинаси билан эмланмоқда.

26 январ ҳолатига кўра, вакцинанинг I дозасини 582 190 киши, II дозасини эса 316 281 киши олган.

Хусусан, I компонент билан: ўсмирлар - 476 669 нафар; ҳомиладор аёллар - 24 646 нафар; эмизикли аёллар - 75 931 нафар эмланган.

II компонент билан эмланганлар: ўсмирлар - 257 635 нафар; ҳомиладор аёллар - 15 287 нафар; эмизикли аёллар - 43 348 нафар.

Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланганидан бери Қозоғистондада 1 192 211 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 1 021 215 нафар бемор тузалиб кетди.


Сўнгги хабарлар