Қозоғистонда 24 285 киши коронавирусдан даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – 29 июл маълумотларига кўра, Қозоғистонда 24 285 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.
None
None

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра , улардан 1490 нафари касалхонага ётқизилган, 22 795 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 36 нафари оғир аҳволда, 12 нафари ўта оғир аҳволда, 5 нафари нафас олиш аппаратига уланган», - деб ёзади комиссия.

Айтиш жоизки, ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасида фақат Нур-Султан шаҳри «сариқ» зонада.

Бошқа вилоятлар ва шаҳарлар «яшил» зонада.


Сўнгги хабарлар